Мамлакатимизда жорий йил 25 июндан 5 июлга қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигида Конституцияси ҳам “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис Сенати аъзоси сенатор Гулнора Маъруфова, Агентлик бош директори Фирдавс Абдухаликов, “Ўзбекфильм” киноконцерни” ДУК, “Ёшлар киностудияси” ДУК, Хужжатли ва хроникал фильмлар ДУК ва барча тизим ташкилотлардан вакиллар қатнашди.
Дастлаб, биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берилди. Таъкидланишича, конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади.
Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда. Агентлик томонидан амалга оширилаётган самарали ишлар алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбир сўнггида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан тайёрланган, муҳокама мавзусидаги видеоролик намойиш этилди.
Мулоқотда барча соҳа мутахассислари томонидан жойларда аҳоли билан бўлаётган суҳбатларда зарур таклифлар ўрганилиши, барча тармоқлар ривожи учун асос бўладиган ташаббуслар ишлаб чиқилиши зарурлиги айтиб ўтилди.