Учрашув чоғида икки давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги стратегик ва иттифоқдош ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришда алоқаларимиз янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
Икки томонлама сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларнинг суръати изчил ошиб бормоқда, бу эса икки давлат манфаатларига жавоб беради.
Томонлар сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги парламентлараро мулоқот фаоллашганини таъкидладилар.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Корея парламентлараро мулоқотига тизимли тус бериш, шу жумладан икки томонлама ташрифларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар келаси йили мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.