Жорий йилда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари, тадбиркорлар ҳамда давлат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди. 

“Билимлар куни” мактабларда “Мустақиллик дарс”лари билан бошланиб, унда Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, маълум сабабларга кўра мактабга бора олмаган болалар учун параллел равишда “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида МТРК телеканаллари орқали  ҳам  уйдан таълим олишга имконият яратилди.