Унда «Cert International» халқаро сертификатлаш органи вакили жаноб Риад Ибрагимов, Жамият бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Бошқарув раисининг ўринбосарлари ҳамда 15 нафар «Cert academy» халқаро тренинг компанияси билан ташкил этилган ўқув семинарда иштирок этган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари иштирок этишди.

ISO 9001 сифат менежменти Жамият фаолиятининг халқаро майдондаги ишончли ҳамкор эканлигини англатувчи белги ҳисобланади.

Халқаро сертификатлаш ташкилоти вакили Риад Ибрагимов халқаро тоифадаги сертификатни Жамият бошқаруви раисига топширар экан, энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида стратегик аҳамиятга эга муҳим вазифаларни бажариб келаётган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг келгуси иш режаларига муваффақиятлар тилади.

Демак, ISO 9001 халқаро стандарти бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг сифат кўрсаткичлари доирасига қуйидагилар киради: Ўзбекистон Республикасининг магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш ва уларни ривожлантиришни бошқариш, магистраль электр тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб бериш ҳамда давлатлараро транзитни амалга ошириш, деб хабар беради Ўзбекистон МEТ» АЖ матбуот хизмати.