Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Давлатимиз раҳбарини Қатар Бош вазири – ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Давлат ташрифи дастурига мувофиқ, эртага олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтади, етакчилар Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Президентимиз Қатар ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.