Жидда шаҳрининг халқаро аэропортида мамлакатимиз етакчисини Макка минтақаси ҳокими ўринбосари шаҳзода Бадр бин Султон Ол Сауд ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари – “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги давлат раҳбарлари йиғилиши ҳамда икки томонлама музокаралар эртага, 19 июль куни бўлиб ўтади.