Ўзбекистон етакчисини Япония Бош вазири Санаэ Такаичи кутиб олди.
Тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Давлатимиз раҳбарининг Япония ҳукумати раҳбари билан музокаралари ҳамда “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммити доирасидаги асосий тадбирлари эртага, 20 декабрь куни бўлиб ўтади.