Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар муҳокама қилинди.
Мулоқотда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.