Тожикистон йил бошидан буён 48 та донор мамлакатдан умумий қиймати 21,7 миллион доллардан зиёд бўлган инсонпарварлик ёрдами олган, деб хабар қилди "Авеста" агентлиги. Улар асосан дори-дармонлар, тиббий воситалар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташкил этади.
Инсонпарварлик юкларининг миқдори 9,9 минг тоннани ташкил этади.
Тожикистоннинг асосий донорлари учлигидан Хитой (46,9 фоиз), Ўзбекистон (17,4 фоиз) ва Қозоғистон (8,6 фоиз) ўрин олган.