Маданият вазирлиги маълумотига кўра, ушбу нуфузли фестивалда Кристина Воробёва раҳбарлигидаги “Ўзбексирк“ муассасасининг “Осмоний фаришталар“ жамоаси канатда юриш жанрида “Уч нафас“ рақами билан иштирок этиб, 3-ўринни эгаллади ва бронза медали билан тақдирланди.

Ушбу йўналишда Перу вакиллари биринчи, Бельгия, Португалия, Хитой артистлари икки ўринга лойиқ кўрилди. Россия, Ўзбекистон, Венгрия цирк санъати усталари мос равишда учинчи ўринни банд этишди.

“PULS” номли халқаро цирк фестивалида дунёнинг 20 дан ортиқ давлати ижодий жамоалар ва 100 нафарга яқин жаҳон даражасидаги цирк артистлари иштирок этди.