Қарийб 5,5 миллиард сўм маблағ эвазига қад ростлаган мазкур тиббиёт марказида ЭКГ, ЭХО ҳамда бошқа замонавий тиббиёт жиҳозлари ўрнатилди.
Клиника таркибида 80 ўринли даволаш бўлими, лаборатория, 2 та дорихона, физиотерапия, фитобар ва фитнес зали мавжуд.
Замонавий клиникада малакали шифокорлар томонидан кардиология, гинекология, терапия, неврология йўналишларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.
Шифо маскани бир вақтнинг ўзида 150 нафардан зиёд беморни қабул қилиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 35 та янги иш ўрни яратилди.
Мазкур марказда келгусида жарроҳлик бўлимини ҳам ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, унда 10 га яқин жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти яратилади. Шунингдек, тиббий хизмат кўрсатиш қуввати бир неча баробарга ошади, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Ўзбекистон тумани ҳокимлиги маълумотига таяниб.