Учрашувда Ўзбекистоннинг хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси ва Шри-Ланка йўналишида фаолият юритадиган етакчи сайёҳлик компаниялари вакиллари ҳам иштирок этишди.
Тадбир иштирокчилари туризмнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Шри-Ланканинг туристик салоҳияти, жозибали йўналишлари ва сайёҳлик маҳсулотлари билан танишдилар.
Учрашув якунида икки мамлакат учун сайёҳлик соҳасидаги икки томонлама қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон хусусий туризм ташкилотлари ассотсиатсияси ва Шри-Ланканинг туризмни ривожлантириш бюроси аъзолари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, веб-семинарлар ва бизнесни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.