30 март, душанба куни мусобақа ғолиблиги учун Ўзбекистон ва Венесуэла ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди. Асосий вақт 0:0 ҳисобида якунланди.
Пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди.
Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Габон пенальтилар сериясида Тринидад ва Тобаго устидан 3:2 ҳисобида устун келди. Учрашув асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди.
Бу натижалардан сўнг, Ўзбекистон 5 очко билан биринчи, Венесуэла 4 очко билан иккинчи, Габон 2 очко билан учинчи, Тринидад ва Тобаго 1 очко билан сўнгги ўринни эгаллади.