Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари давом этмоқда.

Қувонарлиси, бир гуруҳ ўзбекистонлик санъаткорлар Озарбайжоннинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди ва мукофотлар тантанали топширилди.

Хусусан, Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаевага «Озарбайжон халқ артисти» унвони топширилган бўлса, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ва Ўзбек давлат симфоник оркестри бош дирижори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Президентининг 2022 йил 30 августдаги фармойиши билан Насиба Абдуллаева «Озарбайжон халқ артисти» унвони билан тақдирланганди.