Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда 177 та, 2020 йилда 161 та, 2021 йилда 91 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, пора олиш жинояти сўнгги уч йилда деярли 50 фоизга камайган.

Ёки бўлмаса, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 17 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, бу ўтган 2021 йилнинг 5 ойига нисбатан (2021 йилнинг 5 ойида 57 тага пора олиш жинояти содир этилган) 40 тага кам ҳисобланади.

Мисол учун, 2020 йилда 118 та оғир (ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми),

13 та ўта оғир (ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми) даражадаги пора олиш жиноятлари содир этилган бўлса, 2021 йилда 62 та оғир, 6 та ўта оғир даражадаги пора олиш жиноятлари содир этилган.

Кўриш мумкинки, 2021 йилда оғир даражадаги пора олиш жинояти 56 тага, ўта оғир даражадаги пора олиш жинояти 7 тага камайишига эришилган.

2021 йилда содир этилган пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ўтган 2021 йилда Республика бўйича 91 та пора олиш жиноятлари содир этилган бўлиб, 91 нафар шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда,

1. Тошкент шаҳрида – 18 та;

2. Тошкент вилоятида – 13 та;

3. Жиззах вилоятида – 9 та;

4. Андижон вилоятида – 8 та;

5. Қашқадарё вилоятида – 8 та;

6. Сурхондарё вилоятида – 7 та;

7. Самарқанд вилоятида – 5 та;

8. Бухоро вилоятида – 4 та;

9. Наманган вилоятида – 4 та;

10. Фарғона вилоятида – 4 та;

11. Хоразм вилоятида – 4 та;

12. Сирдарё вилоятида – 3 та;

13. Навоий вилоятида – 2 та;

14. Қорақалпоғистон Республикаси

– 2 та содир этилган.

Пора олиш жиноятларининг 10 таси вилоят, 81 таси туман-шаҳар миқёсидаги давлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган бўлиб, туман-шаҳар миқёсидаги мансабдор шахслар томонидан содир этилган пора олиш жиноятлари умумий пора олиш жиноятларининг 89 фоизни ташкил қилган.

Лавозимлар доирасида таҳлил қилинганида, 91 та пора олиш жиноятидан 49 таси биринчи даражали раҳбарлар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходимлар томонидан содир этилгани, мансабдор шахслардан 77 нафари эркак, 14 нафари аёл эканлиги маълум бўлди.

Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, 91 та пора олиш жиноятидан 20 таси ички ишлар (8 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги), 12 таси мактабгача таълим, 10 таси ҳокимлик, 6 таси ҳарбий, 6 таси қишлоқ хўжалиги, 4 таси халқ таълими, 4 таси қурилиш, 3 таси коммунал хизмат (электр, газ, сув) ва 26 таси бошқа соҳалар ҳисобига тўғри келган.

Шунингдек, 91 та пора олиш жиноятидан 26 таси ёки 28,5 фоизи бевосита суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан содир этилган бўлиб, умумий пора олиш жиноятининг деярли учдан бир қисмига тўғри келган.

Бундан ташқари, 91 та пора олиш жиноятидан 65 таси ижро тизимига кирувчи давлат бошқарув органлари ходимлари томонидан содир этилган бўлиб, уларнинг 18 таси (19,7 фоизи), деярли бешдан бир қисми таълим тизими ходимлари ҳисобига тўғри келган

Лавозимлар доирасида таҳлил қилинганида, 91 та пора олиш жиноятидан 49 таси биринчи даражали раҳбарлар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходимлар томонидан содир этилгани, мансабдор шахслардан 77 нафари эркак, 14 нафари аёл эканлиги маълум бўлди.

Энг кўп пора миқдори 2 млн. АҚШ долларини (67 млн. сўм), энг кам пора миқдори 50 АҚШ доллари (150 минг сўм) ташкил этган бўлса, ўртача пора миқдори 37 819 АҚШ долларини ёки 3,92 млн. сўмни ташкил этган.

Cодир этилган 91 та пора олиш жиноятларининг 75 таси тезкор тадбир 16 таси терговга қадар текшириш давомида фош этилган бўлиб, пора предмети бўлган пуллар 5 та ҳолатда воситачилар ва 86 та ҳолатда тўғридан-тўғри мансабдор шахслар томонидан олинган.

Ушбу 91 та жиноятдан 20 таси ишга қабул қилиш, 8 таси маъмурий чора кўрмаслик, 6 таси ер ажратиш, 4 таси қурилишга рухсат бериш, 3 таси ердан ижара асосида фойдаланишга рухсат бериш, 3 таси автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш, 2 таси постдан рухсатномасиз ўтказишга рухсат бериш, 2 таси пенсия тайинлаш, 2 таси давлат харидлари бўйича шартнома имзолаш учун улуш талаб қилиш, 2 таси чегарадан ўтказиш билан боғлиқ бўлиб, қолган 39 та ҳолатда жиноятлар бошқа ваколатлардан фойдаланиш асосида содир этилган.

Кўриш мумкинки, 22 фоиз пора олиш жинояти ишга олиш ваколатидан фойдаланиш орқали содир этилган бўлиб, уларнинг 15 таси техник ва ижрочи ходимларни таълим (11 таси Мактабгача таълим, 4 таси Халқ таълими) муассасаларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ.