Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг тўрт ойи давомида қиймати 5,1 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 4,2 минг тонна бодиринг экспорт қилган.
Бодиринг экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 2,2 миллион АҚШ долларига ошган.
Ўзбекистон 2021 йилнинг апрель ойида қиймати 1,9 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 1,5 минг тонна бодиринг экспорт қилган.
2021 йилнинг тўрт ойи давомида Ўзбекистон бодиринг экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 2,0 минг тонна;
Қирғиз Р. – 1,5 минг тонна;
Россия – 682,9 тонна;
Тожикистон – 23,5 тонна;
БАА – 0,4 тонна;
Германия – 0,3 тонна.