Бу ҳақда “Ёшлар пресс клуби”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси, Alibaba Group, China Campus Network Uzbekistan компаниялари ҳамкорлигида ўтказилган “Ўзбекистонда электрон тижорат истиқболлари” мавзусидаги онлайн бизнес Форумда маълумот берилди.
Форумда “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ижро этувчи директори Хайрулла Саттаров ёш тадбиркорлар ва иштирокчиларга электрон тижоратга доир ўз билим ва кўникмаларини ўртоқлашди. Ёшлар ушбу тадбиркорлик йўлини танлаганида юзага келадиган тўсиқларни санаб ўтиб, уларга ечимлар таклиф қилди.
Шундан сўнг, China Campus Network Uzbekistan маркетинг директори О.Худойбердиев электрон бизнеснинг замонавий дунё иқтисодиётидаги аҳамияти, электрон бизнеснинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари, электрон бизнеснинг анъанавий бизнесга нисбатан устунлиги, электрон бизнеснинг иқтисодиётга қўшаётган ҳиссаси ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, Форум давомида электрон бизнес – муваффақиятга эришган йирик компаниялар фаолияти мисолида тушунтириб берилди. Alibaba Group компаниясига асос солиниши ва ривожланиш тарихи, унинг ривожланиш стратегияси ҳақида “China Campus Network” нодавлат таълим агентлиги асосчиси, Alibaba.com экотизими ҳамкори Mr. Chzhou Young атрофлича маълумот берди.