Бугун бутун дунёда энергия тежовчи технологиялар, қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқиш ҳамда улар маиший турмуш ва саноатда кенг қўлланилмоқда.

Ана шундай уйлардан бири Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги "Ёшлик" маҳалласида БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан Глобал атроф-муҳит фонди молиявий кўмагида амалга оширилаётган "Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ уй-жой қурилишини ривожлантириш" қўшма лойиҳаси доирасида қурилди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ аҳолисини атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган ва арзон турмуш шароитлари билан таъминлашдан иборат.

Мазкур қўшма лойиҳа тақдимотида айни кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган БМТ Бош котиби ёрдамчиси Хаолян Шу, Қурилиш, Энергетика ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, вилоят, шаҳар ҳокимликлари вакиллари, шунингдек, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди.

Тадбир доирасида мутахассислар томонидан уйнинг ташқи деворлари, пол ва том қисмларининг бир қатор афзалликлари тушунтириб берилди.

Шундан сўнг уй ижтимоий синовдан ўтказиш учун Ўзбекистон Қурилиш вазирлигига расман топширилиши таъкидланди.