ИИВ томонидан 25 июль ҳолатига кўра республика ҳудудида ишга туширилган онлайн фоторадар ва интеллектуал режимда ишловчи камералар тўғрисида эълон қилинган маълумот Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан таҳлил қилинди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда республика бўйича жами 746 та онлайн режимида ишловчи фоторадар ва интеллектуал режимида ишловчи камералар ишга туширилган.

Шунингдек, фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камераларнинг 23 таси йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилувчи, 723 таси рухсат этилган ҳаракатланиш тезлигига ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга мўлжалланган стационар радарларни ташкил этади.

Батафсил маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.