Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь—октябрь ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
Туркия — 321 та
Россия — 296 та
Хитой — 219 та
Қозоғистон — 166 та
Корея — 80 тани тани ташкил этади.
Шунингдек, 2021 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон ва Туркия ташқи савдо айланмаси 2,4 миллиард, экспорт 1,2 миллиард, импорт 1,2 миллиард долларга етди.
Экспортда рангли металлар, тўқимачилик маҳсулотлари, кимёвий маҳсулотлар, импортда эса машина ва асбоб-ускуналар, кимёвий маҳсулотлар, қора металлар юқори улушга эга экани қайд этилган.