У фаолиятини 1989 йили ташкил этилган «Қарс» гуруҳида бошлаган. 1985 йил Германия ўтказилган «Ёшлар фестивалида», 1989 йили Олмаотада ташкил этилган «Осиё овози» кўрик-танловида Гранд-Прини қўлга киритган. 1991 йилдан буён яккахон ижод қилаётган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

«Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл», «Мана шунақа» каби қўшиқлари билан танилган.