Жумладан, мамлакатимизга энг кўп Қозоғистондан (1076,2 минг), Қирғизистондан (952,1 минг), Тожикистондан (950,3 минг) сайёҳ келган.

Сайёҳлар оқими бўйича Россия (395,1 минг), Туркия (53,3 минг), Жанубий Корея (13,3 минг), Германия (13,5 минг), AҚШ (9,8 минг), Ҳиндистон (9,3 минг), Франция (8,3 минг), Озарбайжон (7,3 минг), Исроил (8,4 минг), Буюк Британия (7,7 минг), Италия (5,9 минг) ва Испания (4,3 минг) навбатдаги ўринларни банд этган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган россияликларнинг 174,4 минг нафари (44,1 фоиз) аёллар ва 220,7 минг нафари (55,9 фоиз) эркакларни ташкил этган.

Ойлар кесимида мамлакатимизга Россия Федерацияси фуқароларининг туристик мақсадлардаги ташрифи сони қуйидаги кўриниш олган:

                       

Ойлар Жами         Эркаклар  Аёллар
Январь 16604      10381     6223
Февраль  14173     9170     5003
Март  24625     14589  10036
Апрель  29284     16407   12877
Июнь  53421     28169   25252
Июль  61608     31903   29705
Август  69648     35607   34041
Сентябрь  78254    48213   30041