Мақола муаллифи - Жоанна Лиллиснинг (Буюк Британиянинг «Тhe Economist» журнали махсус мухбири) қайд этишича, Тошкент Қирғизистон орқали Хитойни Ўзбекистон билан боғловчи темир йўл қуриш бўйича келишувни имзолаш режаларини тасдиқлаган.

Муаллиф Тошкентда бўлиб ўтган «Ўзбекистон- Озарбайжон- Туркия»  форматининг биринчи йиғилишида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Норов мамлакат раҳбарияти Марказий Осиёдан Туркияга ва ундан кейин Европага транспорт ва савдо йўналишларини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ташаббусларни олға сураётганини маълум қилганини ўқувчилар эътиборига ҳавола этган.

Хусусан, Ўзбекистон- Қирғизистон- Хитой темир йўлининг Транскавказ йўлаги билан боғлаш мамлакатлар ўртасида ягона транспорт тармоғини яратиши, шу билан бирга, Хитойдан Европагача бўлган савдо географиясини кенгайтириш учун асос бўлиши қайд этилган», деб хабар беради «Дунё» АА.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу темир йўли қурилишига 8 миллиард доллар талаб этилади, дея хулоса қилади «Eurasianet.