Жорий йилнинг 11-15 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарканд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ, Пискент туманларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Ферғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида сел келиши хавфи эълон қилинади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.