«Voyage Prive Group» - 2006 йилда ташкил этилган Европанинг энг етакчи ҳашаматли сайёҳлик брендидир. Мазкур компания онлайн тарзда жаҳоннинг етакчи туроператорлари билан ўзаро шартномага эга бўлиб, Европа бозорида Франция, Испания, Италия, Буюк Британия, Бельгия, Швейцария, Голландия, Германия ва бошқа давлатлар билан ўз фаолиятини юритади. «Voyage Prive Group» 52 миллион нафар европалик аъзолари ва шу жумладан 1,2 миллион нафар доимий саёҳатчиларига эга.
Учрашув доирасида Ўзбекистоннинг Европа давлатларидаги тарғиботини ошириш мақсадида маркетинг ва PR кампаниясини ташкил этиш, жумладан, «road-show» ва B2B учрашувлар, кўргазмалар, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти тақдимотлари, етакчи медиа-брендлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда Европа давлатларининг етакчи ОАВ вакиллари ва блогерлар учун Ўзбекистонга пресс-турлар ташкил этиш орқали ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон имиджини илгари суриш каби масалалар муҳокама этилди.
Шу билан бирга, транспорт имкониятларини ривожлантириш, Европа давлатларидан Ўзбекистоннинг туристик шаҳарларига парвозлар учун Европа авиаташувчиларни жалб этиш юзасидан музокоралар олиб борилди.
Учрашув якунларига кўра, томонлар ўзаро кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, хусусан, Европалик сайёҳлар эътиборини янада ошириш мақсадида PR-кампанияларини ташкил этиш ва туристлар оқимини Ўзбекистонга йўналтириш бўйича келишиб олди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.