Қўқон шаҳар Маъмурий судида иш кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддасига биноан айбланувчига жавобгарлик белгиланди.
Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоси ўта долзарбдир. Муаллифлик ҳуқуқлари тез-тез бузилган ва шу кунгача бузилмоқда. Бугунги кунга келиб, афсуски, Ўзбекистон қароқчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бўйича етакчи мамлакатлар қаторида қолмоқда. Айтиб ўтиш жоизки муаллифлик ҳуқуқлари бўйича бундай иш "Ўзбеккино" тарихида илк бора суд томонидан кўриб чиқилди ва айбланувчи жавобгарликка тортилди.
Маълумот учун: 177-1-модда. Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш
Асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш ёхуд асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг нусхаларида уларнинг тайёрловчилари ҳақида, уларни ишлаб чиқариш жойлари тўғрисида, шунингдек муаллифлик ҳуқуқининг ва турдош ҳуқуқларнинг эгалари ҳақида ёлғон ахборотни кўрсатиш, асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини, шунингдек уларни такрорлаш ҳамда тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналарни ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.