“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти акциядорларига ўз вақтида дивиденд маблағларини тўлаб бериш, тўлаб берилган маблағлари ҳақида акциядорларни хабардор қилиш, тўлов тизимини автоматлаштириш, инсон омилини камайтириш, ортиқча қоғозбозликдан воз кечиш ва ягона маълумотлар базасини яратиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг тегишли мутасадди бўлинмалар томонидан дастурий таъминот ишлаб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти акциядорларига 2019 йил якуни бўйича ҳисобланадиган дивиденд маблағларини ушбу янги дастурий таъминот орқали тўлаб берилиши режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати