Бу ҳақда "Ўзэнергоинспекция" хабар берди.

Қайд этилишича, Республика ишчи гуруҳи Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-сонли фармойишига асосан мавжуд ёқилғи қуйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо шохобчаларини хатловдан ўтказилмоқда.

Унга кўра автомобилларга газ ва бензин қуйиш шохобчаларининг муҳофаза ҳудудидаги мавжуд бино ва иншоотларнинг тасдиқланган бош режаси ҳамда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилган ҳолда жойлашгани, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда лицензия талабларига риоя этилиши ўрганилди.

Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳлар томонидан 2 448 та объект хатловдан ўтказилиб, техника, ёнғин хафвсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилиши билан боғлиқ 3 минг 61 та камчиликлар аниқланди. Ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилди.

Шохобчаларни хатловдан ўтказиш ишлари давом этмоқда.