Тошкент шаҳрида яшовчи 21 ёшли С.Н. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум рақамдан қўнғироқ қилиб ўзини “Сlick” тўлов тизими ходими деб таништирган шахс, жами 1.200.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини яширин равишда ечиб олганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу фирибгарлик жиноятини содир этган шахслар Тошкент шаҳрида яшовчи 31 ёшли В.М., 54 ёшли Ю.М. ва 25 ёшли Р.К.лар эканлиги аниқланди.
Унга кўра, В.М., Ю.М. ва Р.К.лар жиноий мақсадларини амалга ошириш учун, фуқароларга қўнғироқ қилиб, ўзини “Сlick” ходими деб таништириб, банк пластик картасига киберҳужум амалга оширилаётганлигини, фуқароларни алдаган ҳолда “СМС” махфий кодларни қўлга киритишга эришган. Ушбу махфий кодлар ёрдамида фуқароларнинг электрон пулларини, бошқа банк карталари ва криптохамёнларга ўтказганликлари маълум бўлди.
Жиноят содир этган В.М., Ю.М. ва М.Х., Р.К.лар ЖКнинг 168-моддаси ("Фирибгарлик") 3-қисми ва бошқа моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилди.