Луғат – олий таълим муассасаларида ўқиш ва иш юритиш жараёнида фойдаланиладиган асосий тушунча ва атамалар изоҳига оид манба бўлиб, у олий таълим муассасалари талабалари ва магистрлари учун мўлжалланган.
Шу билан бирга ундан раҳбар ва бошқарув тизимидаги ходимлар, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқирувчилар, гуруҳ мураббийлари ва тадқиқотчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Тузувчилар: Абдураҳимов Қодиржон – ЎзМУ доцент в.б., психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Юсубов Жамшид - ЎзМУ доцент в.б., сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), Юсубов Жалолиддин - ЎзМУ катта ўқитувчиси, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Луғатда ОТМларда ўқиш ва иш юритиш жараёнидаги ўқув-услубий, илмий тадқиқот, “Устоз-шогирд” тизими бўйича ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга оид 400 дан ортиқ турли тушунча ва атамаларнинг мазмуни очиб беришга ҳаракат қилинган.