Вазирлик Матбуот хизматининг маълум қилишича, вазир Озодбек Назарбеков ҳамда «Қўқон давлат университети» масъулияти чекланган жамияти рекламанинг айланиши соҳасида ишлар ва хизматларни бажариш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилмаган.
Шунингдек, билдирилган фикр ва мулоҳазалар илм-фанга узвий равишда уйғунлаштирилган ва мақсади даромад олишга қаратилмаган ижтимоий фойдали ахборот экани маълум қилинди.
Шу йилнинг 17 апрель куни Озодбек Назарбеков Андижон вилоятида Kokand University’нинг 150 дан ортиқ талабалари ва ёшлари билан учрашган. Учрашувдан сўнг бир гуруҳ университет талабалари вазирдан университетдаги шароит ва имкониятлар ҳақида ёшларга сўзлаб беришни сўраган. Озодбек Назарбеков видеода абитуриентларга «ушбу имкониятдан фойдаланиб илм олишларини тавсия этган», дейилади Маданият вазирлиги хабарида.
Қайд этилишича, вазирнинг хатти-ҳаракатларига «Реклама тўғрисида»ги қонун талаблари татбиқ этилмайди, университет ва Назарбеков ўртасида иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилмаган.
«Озодбек Назарбеков томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар илм-фанга узвий равишда уйғунлаштирилган ва мақсади даромад олишга қаратилмаган ижтимоий фойдали ахборот эканлигини маълум қиламиз», — таъкидлади Маданият вазирлиги.