2019 йилда Хитойда  сут ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 32,01 миллион тоннани ташкил этган. 2020 йил январь-март ойларида Хитойда сут ишлаб чиқариш 8 фоизга, сигирлар сони 0,4 фоизга кўпайган бўлсада,  коронавирус пандемияси туфайли   сутни қайта ишлаш ҳажми 17 фоизга камайган.

Мамлакатда сут маҳсулотлари импорт  ҳажми ошиб  бормоқда.  Мисол учун,  март ойидан сут маҳсулотлари импорти жисмоний кўринишда 10 фоизга ўсган. Хусусан,   сариёғ импорти 99,7 фоизга, пишлоқ импорти 25,8 фоизга ошган.

CAAS Хитойда хом сут ишлаб чиқариш ҳажми 2028 йилга бориб 65 миллион тоннага етишини тахмин қилмоқда.