144 йўловчидан иборат Airbus A320 ҳаво кемаси самолёти маҳаллий вақт билан соат 21:50 да белгиланган аэропортга учиб кетди.
Самолёт, пойтахтнинг халқаро аэропортидан жўнаб кетишидан аввал, биринчи рейснинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
2021 йилда ташкил этилган "Panorama Airways" хусусий авиакомпанияси Ўзбекистон, шунингдек, БАА, Исроил, Саудия Арабистони, Россия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга йўловчи ҳаво ташишларини амалга ошириши режалаштирилган. Авиакомпаниянинг навбатдаги парвози 23 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да Тошкент — Москва йўналиши бўйича амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.