Биринчи навбатда хуро меваси. Қадим замонлардан бери маълум бўлган хурмо мевалари сўнгги пайтларда нафақат ёқимли таъми билан, балки сироп, соус ва пишириқларга қўшимча сифатида тобора оммалашиб бормоқда.

Веган (кабачка, исмалоқ, яшил банан ва ҳатто палма дарахтининг ўртасидан тайёрланадиган) макаронига ҳам рекорд даражада талаб юқори бўлиши кутилмоқда.  

Мутахассисларнинг фикрига кўра денгиз карами ҳам ўзининг фойдалилиги, ҳам денгиз маҳсулотларига таъм берувчи хусусияти билан энг харидоргир сабзавотлардан бири бўлади. Ёнғоқнинг ортиб бораётган машҳурлиги ёнғоқ сутини, шунингдек, пишириқларга қўшиладиган ёнғоқ унини истеъмол қилишнинг кўпайиши билан боғлиқ бўлади.

Шунингдек, рўйхатда бута ёки кичик япон дарахти мавжуд. Унинг мевалари ва барглари кофеин таркибида анча юқори миқдорни ташкил этади. Бу ўсимлик қадим замонлардан бери Aмериканинг туб аҳолиси томонидан қайнатмалар ва инфузиялар шаклида ишлатилган.

Бироқ, барча тенденциялар фақат вегетариан таомлари билан боғлиқ деб ўйламанг. Парранда гўшти ҳам энг талабгир маҳсулот бўлиши башорат қилинмоқда. Аммо унинг фақат маълум бир тури — яхши шароитда етиштирилган товуқларга талаб ортади.