Эслатиб ўтамиз, 15 март куни соат 13:18 да Ботир Зокиров кўчасида жойлашган мазкур марказнинг 3-қаватида ёнғин содир бўлганди. Қутқарув техникалари воқеа жойига соат 13:19 да етиб борган ва ёнғин соат 13:28 да бартараф этилган.
Қайд этилишича, савдо-кўнгилочар маркази биноси ҳозирга қадар фойдаланишга топширилмаган. Шунингдек, ёнғин болалар ўйингоҳида эмас, балки таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хоналардан бирида содир бўлган.