• Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич Жиззах давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.

У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Педагог кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи эди;

  • Ташкенбаев Улуғбек Негматович Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат буджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди.

У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси эди;

  • Саидов Машъал Самадович Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.

У бунга қадар Алфраганус университетида Менежмент ва маркетинг кафедраси мудири эди;

  • Ураков Шерзод Рахмонович Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.

У бунга қадар Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали директори эди.