Бу ҳақда RPP радиостанцияси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, автомашинада фольклор оркестрининг мусиқачилари бўлган.

Қайд этилишича, гуруҳ Лимага кетаётганди, у ерда концерт бериши керак эди. Автобусда жами 20 нафар мусиқачи бўлган, улардан 8 нафари ҳалок бўлди, 12 нафари жароҳат олди.

Автомобиль масофани қисқартириш имконини берадиган тупроқ йўлдан ҳаракатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси туфайли ҳалок бўлган ҳайдовчи бошқа автомобилни четлаб ўтишга уринган, бироқ бошқарувни йўқотиб, автобус жарликка қулаб тушган, деб хабар беради report.az.