Бу кашфиёт Наска вилоятида дронлар ёрдамида амалга оширилди.
Геоглифлар тоғ ёнбағирларида жойлашган. Улар милоддан аввалги 300 – 100 йилларга оид.
Тадқиқот натижасида Эль-Инхенио ҳудудида 10 та геоглиф аниқланди. Улар узунлиги 17 метр ва баландлиги 12 метргача бўлган мушукларнинг шаклларидир. Жамоа Чангильо ҳудудида узунлиги 37 метр ва баландлиги 13 метргача бўлган мушук шаклида ишланган 8 та геоглифни топди.
Олимлар антропоморф шаклларни ҳам аниқлашди. Улардан 10 таси Эль-Инхенио, биттаси Чангильо ҳудудидан топилди.
Энг қадимги тасвирлар Паракас маданиятига тегишли. Бу қадимий цивилизация милоддан аввалги 800-100 йилларда Перунинг жанубий қирғоғида гуллаб-яшнаган, деб хабар беради mir24.tv.