Аввалроқ Петропавловскдаги 4-мактабда фавқулодда ҳолат юз бергани, 9-синф ўқувчиларидан бири дарс бошланишидан олдин мактабга болта ва пичоқ олиб келиб, юқори синф ўқувчиларига ҳужум қилгани хабар қилинганди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, икки бола боши ва билакдаги жароҳатлари билан болалар шифохонасида ётибди, учинчи болага воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган. Жабрланган болалар 10 ва 9-синфларда ўқийди.

Шимолий Қозоғистон вилояти прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармаси воқеани тасдиқлади ва барча жабрланганлар вилоят болалар шифохонасига етказилгани ва хушини йўқотмаганига аниқлик киритди.

Уч нафар мактаб ўқувчисига ҳужум қилган 9-синф ўқувчиси дастлабки маълумотларга кўра, психиатрия рўйхатида туради, деб хабар беради tengrinews.kz.