Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида Поп туманнинг йиллик истеъмоли 323.4 млн.кВт.соат бўлиб, бу энергия сарфи Поп тумани ёки Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманларининг 1 йиллик истеъмолини қоплаб беради.

Ушбу лойиҳа minenergy.uz сайти орқали тендер танловига қўйилган бўлиб, 2022 йилнинг 2 ноябрь куни танлов якунланади.

Бундан ташқари, вилоятдаги кам таъминланган 493 та ўта оғир оилаларга ҳам қуёш панелларини беғараз асосида ўрнатиб бериш бўйича амалий ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Бу каби лойиҳаларни амалга ошириш натижасида вилоятимиз аҳолисини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш туради.