Хабарга кўра, шаҳарда янги экспресс автобус йўналиши ташкил этиш режалаштирилмоқда. 23 километр масофали ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 25–30 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.
Автобус Чилонзор буюм бозори автошоҳбекатидан Бунёдкор, Фурқат, Себзор, Аҳмад Дониш кўчалари орқали Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида жойлашган «Уч қахрамон» бозори яқинидан қайрилиб, Юнусобод мавзеси 12-даҳа охирги бекатига қадар йўловчи оқими гавжум катта оралиқ бекатларда тўхтайди. Йўлкира нархи 3000 минг сўм этиб белгиланади.