15 январь куни соат 02:51 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Осиё кўчасида жойлашган вақтинчалик овқатланиш жойларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажилари воқеа жойига соат 02:55 да етиб бориб, ёнғин соат 03:04 да ўраб олинган ва соат 03:09 да ёнғин ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин оқибатида овқатланиш жойи  тахминан 150 кв.м. майдонда  ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.