Бу ҳақида “Тошиссиққуввати” ДУК матбуот котиби хабар берди.

ИМ-10 қозонхонасига уланган М-0 Ду-800 магистрал иссиқлик тармоқларида авария ҳолати вужудга келганлиги сабабли  2021 йил 6 декабрь куни соат 10:00 дан  17:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

Олмазор тумани: Фаробий, Мирзо Ғолиб, Қамарнисо, Шифокорлар, Г.Каримов, Ходжаева кўчалари ҳамда ТашГосМИ, Шифокорлар шаҳарчаси, ТашГУ, ТашПИ, Г-30, Олимпия, Чимбой, Бешқўргон-1,2,3,4, Мухбир, Қора қамиш 2/4 мавзеларида.

Шайхонтохур тумани: Фаробий кўчаси ҳамда Жарариқ, Белтепа, Ибн Сино-1,2 мавзеларида.

Ҳозирда авария тиклаш ишларига 20 кишидан иборат авария тиклаш гуруҳи жалб этилган. Авария бартараф этиш ишлари зудлик билан амалга оширилиб, иссиқлик таъминоти қайта тикланади.