Қарорда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилди.
Шунингдек, бош вазир маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими киритилди.
Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти тугатилди. Унинг негизида Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти ташкил этилди.
Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти тугатилиб, унинг негизида Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти; Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ташкил этилди.
Қарорда белгиланишича, Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти; Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш — бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ташкил этилди.
Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 269 нафардан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.
