Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Акбарбек Мусаев бирданига ТОП 150 олийгоҳ сирасига кирувчи икки университет - Буюк Британиянинг Lids университети ҳамда Liverpul университетларига ўқишга қабул қилинди.
Акбарбекга мазкур университетлардан тақдим этилаётган умумий грант миқдори 12 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Нукус шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Жавоҳир Тўраев ҳам нуфузли олийгох талабасига айланди. Маълум бўлишича, Жавоҳир Тўраев дунёнинг ТОП 100 олийгоҳи сирасига кирувчи Birmingem университетига ўқишга қабул қилинган.