Унда Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова ва Cambridge University Press&Assessment ташкилоти Бош директори Петер Филипсс томонидан имзоланган ҳамкорлик шартномаси ҳақида ҳам маълумот берилган.
Ҳилола Умарова: "Cambridge Assessment International Education ташкилоти энг ишончли ҳамкорларимиздан биридир. Умид қиламанки, икки томонлама ҳамкорлик алоқалари узоқ йиллар давом этиб, кўплаб ютуқларга эришамиз".
Петер Филипсс: "Агентлик таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, ўқитувчилар малакасини ошириш, ўқув дастурлари ва имтиҳонларни ўтказиш каби соҳаларда доимий янгиликлар қилмоқда ва биз Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз янги босқичга кўтарилганидан хурсандмиз".