Унда университет ректори, профессор Баҳодиржон Шермуҳаммадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан ўтказган мулоқотида билдирилган ташаббуслар асосида талаба-ёшларга мурожаат йўллади.

Мулоқотда Фарғона вилояти ёшлар иттифоқи Кенгаши раиси Алишер Анваров, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбир давомида ректор Ёшлар билан очиқ мулоқотдаги мурожаатнома тавсифига алоҳида тўхталиб, ёшлар салоҳияти, етакчилик ва лидерлик қобилиятларини ривожлантириш, ташаббускор ёшларнинг инновацион ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди. Иштирокчиларга бу йўналишдаги давлат сиёсати ва амалий чоралар тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда талаба-ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар мутасаддилар томонидан умумлаштирилди. Улар асосида манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди, бу эса ёшларнинг фаолиятини янада рағбатлантиришга хизмат қилади.

Учрашув якунида профессор Баҳодиржон Шермуҳаммадов Президентнинг ёшлар билан мулоқотида билдирилган ташаббуслардан келиб чиқиб, талаба-ёшларга қаратилган мурожаатини ўқиб эшиттирди. Бу мурожаат ёш авлодни янги ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишга ундади.

Фарғона давлат университети матбуот хизмати 

Ҳамкорлик материали