Учрашувда партия фаоллари, депутатлар, вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этмоқда.

Номзоднинг ишончли вакили, Экологик партия Қашқадарё вилояти кенгаши раиси Носир Ҳалимов йиғилганларни Н.Обломуродовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Юзма-юз мулоқотда Нарзулло Обломуродов сайловчиларни ўз сайловолди дастурининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.