Шундай мурожаатлардан бири Наманган вилоятти Мингбулоқ туманида яшовчи У.Э. томонидан мурожаат келиб тушган. Қайд этилишича, истеъмолчи Наманган шаҳрида жойлашган “Avtocarpark” корхонасидан 115 607 000 сўмга “Lacetti” русумли автомобиль харид қилиш учун шартнома имзолаган ва пулни тўлиқ тўлаган. Автомашина маълум муддатда етказиб берилиши айтилган. Бироқ айтилган вақтдан 10 кун ўтиб кетса ҳам автомашинадан дарак бўлмаган.
Истеъмолчи вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида корхона ходимлари билан бир неча маротаба боғланган бўлса ҳам ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Мазкур мурожаат федерациянинг Наманган шаҳри жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида, автомашина ўз эгасига етказилишига эришилди.
Яна бир мурожаат Янгиқўрғон туманида яшовчи М.Т. томонидан ёзма мурожаат келган. Қайд этилишича, фуқаро 2021 йил 9 ноябрь куни тумандаги "Stomservice" хусусий шифохонасида тиш даволатиш мақсадида шифокор кўригига боради. Шифокор тавсиясига биноан тиш даволатиш учун олдиндан 2 000 000 сўм тўлайди ва тишини даволата бошлайди.
Бироқ истеъмолчи бир неча маротаба шифокор қабулга келганига қарамай, унга турли баҳоналар билан ҳеч қандай хизмат кўрсатилмаган. Мурожаат ўрганилиши натижасида ҳақиқатан ҳам истеъмолчига хизмат кўрсатилмагани аниқланди. Истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ тушунтириш ишларидан сўнг фуқарога тўлиқ хизмат кўрсатилишига эришилди.