Ушбу инфекцион касалликдан 175 877 киши тузалди, 4 855 киши вафот этди. CОВИД-19 мамлакатнинг 84 вилоятида рўйхатга олинган. Масалан,  Москвада 2297 та, Москва вилоятида 728 та, Санкт-Петербургда 364 та, ва ҳакоза ҳолат аниқланди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Россияда коронавирус тарқалишининг энг юқори чўққиси ўтди. Давлат раҳбари Владимир Путин 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига тайёргарликни бошлаш ҳақида кўрсатма берди. Путин мудофаа вазири Сергей Шойгудан ушбу воқеа пайтида энг қатъий хавфсизлик режимини таъминлашини сўради.